XONQA DON MAHSULOTLARI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи
“XОНҚА ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 220800, Хоразм вилояти, Ҳонқа тумани, Мулла-ёп кўчаси, 64-уй
Жамият тарихи
1995 йил 19 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йилдаги 22 апрель “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Ҳонқа дон маҳсулотлари” давлат корхонаси негизида “ Ҳонқа дон маҳсулотлари” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–          ун биринчи навли ишлаб чиқариш ва сотиш
–          омухта ем тайёрлаш ва сотиш;
–          уруғлик буғдойни тайёрлаш ва сотиш;
–          гурунч  тайёрлаш ва сотиш.
Устав фонди
Жамият Устав фонди 1 848 110 400 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 100 сўм бўлган 18 481 104 дона, шундан 18 323 548 дона оддий ва 157 556 дона имтиёзли акцияларга акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижроия органи Бошқарув Раиси
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси (Тафтишчи) ва Ички аудит хизмати.
Инфратузилма
Жамият ер майдони 19,85 гектарни ташкил килади. Жамият худудида маъмурий биноси, лаборатория, 48 минг тонналик элеватори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.