XONQA DON MAHSULOTLARI

  • (362) 399-58-51, (362) 399-58-53

Мустақил Аудиторлик ташкилотлари диққатига! «Хонқа дон маҳсулотлари» АЖ нинг ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича танлов!

Жамиятни 2022 йил 9 ойлик ва йил якуни бўйича миллий стандартларига асосан тузилган молиявий хисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига (АХС) асосан аудит текширувидан ўтказиш.

Жамиятни 2022 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишини бахолаш.

 

            Қўйиладиган талаблар:

Халкаро ва миллий стандарлар асосида аудиторлик хизмати курсатиш бўйича 3 йиллик тажрибага эга бўлган ташкилотлар;

Танлов иштирокчисининг хизматлар курсатилган тахминий нархи билан, танловда иштирок этиш таклифи;

Тегишли лицензияни нусхаси;

Ташкилотга тегишли бўлган маълумотлар (сохадаги иш тажрибаси, аудиторлар сони, халқаро ташкилотларга аъзолиги, ташкилотнинг энг йирик мижозлари) шу жумладан давлат руйхатидан ўтказилганлигини  тасдикловчи гувохнома нусхаси.

Касбий даражасини белгиловчи сертификат нусхаси, халкаро сертификатлар;

Суғурта полиси нусхаси ва бошқа маълумотлар.

Танловда қатнашмокчи бўлган аудиторлик ташкилотлари  2022 йил 12 декабр куни 18-00га қадар жамиятга ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари лозим.

Юқорида кўрсатилган хужжатлар, аризалар конвертда ёки жамиятнинг электрон почта манзилига юборишлари лозим.

  • (362) 399-58-51, (362) 399-58-53
  • 220800 Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Мулла-ёп кўчаси 64 уй

© 2022 All Rights Reserved.