XONQA DON MAHSULOTLARI

Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш, қайта ишлаш, якуний маълумотларни шакллантириш ва эълон қилиш тартиби

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан, аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади.

Бунинг учун ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида 14 та бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудий марказда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилади ва таҳрир қилинади.

Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб этиш орқали амалга оширилади.

Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш махсус компютер дастури асосида амалга оширилади.

Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади.

Зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланилади.

2023- йилда ўтказиладиган аҳолини ялпи рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш ишлари 2024- йил 31- декабргача амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025- йил 1- декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материаллари ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.  

Алишер Жуманиёзов  

Вилоят статистика бошқармаси Рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи