XONQA DON MAHSULOTLARI

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Хонқа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши
2022 йил 08 апрел куни соат 11:00да маъмурий биносида ўтказилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини келишиш.
2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва таркибини белгилаш.
3. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2021 йил бизнес-режасининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини эшитиш.
4. Жамиятнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳамда молиявий-фаолият, маҳсулот сотиш ва сотиб олиш масалалари бўйича директорларининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботларини эшитиш.
5. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг, ташқи аудиторлик ташкилотининг ҳулоса билан танишиб, муҳокома қилиш, муносабат билдириш ва 2022 йил натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш.
6. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ва молиявий фаолият таҳлили ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК, СЙК) бажарилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосаларини кўриб чиқиб, муносабат билдириш.
7. Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш ҳулосасини эшитиш.
8. Жамиятнинг 2021 йил молиявий кўрсаткичлари якуний ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини, соф фойда тақсимотини ва дивиденд ҳажмини шакллантириш масалаларини кўриб чиқиб, муносабат билдириш;
9. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган Низомга асосан кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни келишиш;
12. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
13. Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида.

Жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри ёпилган сана: 14 март 2022 йил.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлари  реестри ёпилган сана: 04 апрел 2022 йил.

Акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.