“Хонқа дон махсулотлари” АЖда 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Ҳашар давомида корхонамиз ҳудудлари, дон қабул қилиш масканлари тартибга келтирилмоқда. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари фаол олиб борилмоқда. Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида корхонамиз ишчилари янада фаол қўллаб-қувватланди.

Юртимизда жадал суръатда олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхонамизда гул кўчатлари, манзарали ва мевали дарахтлар экиш, оқлаш ишлари амалга оширилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ишлаб чиқариш цехлари ва маъмурий бинолардаги иш ўринларини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари корхонамиз ишчи ходимларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлишига шубҳа йўқ.