Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 8 минг 855 тоннани ташкил этиб, туман ғаллакорлари томонидан вилоятда биринчилардан бўлиб ошириб бажарилди. Жорий мавсумда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 3100 гектар ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, шундан ғалла хирмонига 7 минг 940 тонна тавар дон ва 950 тонна уруғлик дон топширилди.