XONQA DON MAHSULOTLARI

“Хонқа дон махсулотлари” акциядорлик жамиятида 2024 йил 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия хашари ўтказилди

2024 йил 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия хашари доирасида “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖда бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ва шу юзадан “Ўздонмаҳсулот” АКнинг 15.03.2024 йилдаги №6-1-2/3-223-сонли хатига асосан Республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, “Яшил-макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия хашари ўтказиш белгиланган.

         Корхона ва шахобча атрофидаги ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланиб 4 тоннадан ортиқ чиқинди махсус чиқинди ташлаш жойларига олиб бориб ташланди.

           Умумхалқ хайрия хашарини кўтаринки кайфиятда ўтказиш муносабати билан 18 март куни ишчи-хизматчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса эҳтиёжманд меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган собиқ ходимларнинг холидан хабар олиш учун дош қозонларда сумалак ва ош пиширилиб муҳтожларга тарқатилди.