XONQA DON MAHSULOTLARI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги 67,5 фоиз давлат акция пакети жамият акциядорларига сотилишини маълум қиламиз.

– Акциялар сони – 12 476 116 дона (оддий акция);

– Акциялар пакетининг бошланғич нархи – 44 169 717 700 сўм;

– Лотлар сони – 1 та.

Савдо шартлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

камида беш йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;

– мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;

– қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.

Ушбу акция пакетини сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар (жамият акциядорлари) ўз таклифларини жорий йилнинг 18 октябрига қадар “Ўздонмаҳсулот” АКни тугатиш лойиҳа гуруҳига тақдим этишлари сўралади.

Бунда активни сотиб олиш бўйича икки ва ундан ортиқ нарх таклифи тақдим этилган тақдирда, энг юқори нарх таклиф этган талабгор савдо ғолиби деб эътироф этилади.

Таклифлар қуйидаги манзилга тақдим этилади:

ёзма равишда – Тошкент шаҳри., Миробод тумани., Олтинкўл 2-тор кўчаси 115-уй.

электрон шаклда – info@uzdon.uz

Мурожаат учун тел: (78) 777-25-29, (78) 777-25-25.