XONQA DON MAHSULOTLARI

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

“Хонқа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 20 сентябр куни соат 11:00 да жамият маъмурий биносида ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1). Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2). Жамият устав фондини кўпайтириш.

3). Жамият бошқаруви раисини шартномасини бир йилга узайтириш.

4). Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган бизнес режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни маъқуллаш.

Жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри ёпилган сана: 06 сентябр 2017 йил. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлари реестри ёпилган сана: 14 сентябр 2017 йил.

Акциядорларни рўйҳатга олиш соат 10:00 дан 11:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Эълон

“Хонқа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти, қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (2017 йил, рўйхат рақами №0176-7) кўра номинал қиймати 100 сўмдан бўлган 13 742 661 дона оддий ва 118 167 дона имтиёзли эгаси ёзилган хужжатсиз акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилиб, устав фондини 462 027 600 сўмдан 1 848 110 400 сўмга кўпайганлигини маълум қилади.