XONQA DON MAHSULOTLARI

АКЦИЯДОРЛАР ДИККАТИГА!

“Хонқа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2018 йил
19 aпрел куни соат 11:00 да жамият маъмурий биносида ўтказилади.

К У Н  Т А Р Т И Б И :

  1. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи;
  2. Жамиятнинг 2017 молия-хўжалик йили якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида Бошқарув ҳисоботи;
  3. Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси;
  4. Жамиятнинг 2017 йил ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш;
  5. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
  6. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  7. Жамият тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  8. Жамият Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш;
  9. 2018 йил учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хақ микдорини чегарасини белгилаш;
  10. Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича хулоса натижаларини кўриб чикиш.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар жамиятнинг расмий веб-сайти (www.xonqadonmahsulotlari.uz)га жойлаштирилади, оммавий-ахборот воситаларида эълон килинади хамда Сизнинг электрон почта манзилингизга юборилади.

Шу сабабли узингизнинг шахсий электрон почта манзилингизнинг номини жамиятга ёзма равишда ёки xonqadonaj@umail.uz электрон почтамизга жўнатишингиз сўралади.