XONQA DON MAHSULOTLARI

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Хонқа дон махсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 25 март куни соат 11:00 да жамият маъмурий биносининг 2-қават мажлислар залида ўтказилади.

КУН  ТАРТИБИ: 

  1. Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи;
  2. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва йиллик бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида бошқарув ҳисоботи;
  3. Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан хулосаси;
  4. Жамиятнинг 2020 йил ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда фойда ва зарарларни тақсимлаш;
  5. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
  6. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  7. Жамият тафтиш комиссияси  таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
  8. Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш;
  9. 2021 йил учун аудитор ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдорини чегарасини белгилаш;
  10. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпаратив бахолаш бўйича хулосани тасдиқлаш;
  11. Жамият Кузатув кенгаши, ижро органи ва тафтиш комиссия аъзоларига 2020 йил фаолияти учун мукофот пули миқдорини белгилаш;
  12. 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда коорперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш;
  13. Корхонани харидлар жараёнинг шаффофлигини асослилиги, ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташки аудит хулосасини кўриб чиқиш;
  14. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор карздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш;

Жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестри ёпилган сана: 2021 йил 1 март. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлари реестри ёпилган сана: 2021 йил 19 март.

Акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан 10:45 гача амалга оширилади